ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Роналдунинг машғулотида қизи ҳам унинг ёнида бўлди

0

Жоржина Родригес ижтимоий тармоқларда Криштиану Роналду тушган янги суратни улашди. Кадрда футболчи спорт залида гантеллар билан шуғулланаётгани акс этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли ҳужумчи ёнида унинг қизларидан бири ҳам бор. Қизалоқ ҳам гантел кўтариб турибди, фақат у кичик ва пушти рангда.

“Дада”, — дея изоҳ қолдирди Жоржина сурат остида.

Аввалроқ Родригес Роналдуни туғилган куни билан табриклаган, бироқ пост футболчининг 41 йиллиги нишонланганидан бир кун ўтиб эълон қилингани ҳам эътибор тортганди.

Шунингдек, Роналду “Ал-Наср”нинг сўнгги бир нечта ўйинларини ўтказиб юборди. ОАВда португалиялик футболчи клуб бошқарувидан норози бўлгани учун учрашувларни бойкот қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.