ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Алиментдан қочган ота ўрнига собиқ овсин қарздорликни ёпиб берди

0

Ажримдан кейин фарзанд таъминоти учун белгиланган алимент мажбуриятларини бажармаслик ҳолатлари болаларнинг ҳақ-ҳуқуқларига зиён етказмоқда. Афсуски, баъзи ота-оналар ўртасидаги келишмовчиликлар бола тақдирига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Фуқаро А.И. ҳам ана шундай масъулиятдан қочган оталардан бири бўлиб чиқди. Суд қарорига кўра, у вояга етмаган фарзанди учун собиқ рафиқаси А.С. фойдасига алимент тўлаши керак эди. Бироқ у ўз бурчини бажармай, 20 миллион сўмлик қарздорликка йўл қўйди.

Қарздор шахс қидирувга берилган бўлиб, унинг манзили аниқланмаган. Аммо бу вазиятда кутилмаган ҳол юз берди — Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими ижрочиларининг ҳаракатлари туфайли қарздорнинг акасининг рафиқаси — яъни бола учун янга 10 миллион сўм алимент тўлаб берди.

Янгаси болага моддий ёрдам кўрсатишини унга бўлган меҳр билан изоҳлаб, “бегуноҳ бола жавобгар эмас” дея таъкидлади. У, шунингдек, фарзанд тақдирига на ота, на она бефарқ бўлмаслиги кераклигини билдириб, вазиятдан кўнгли хира бўлганини яширмади.