13 февралда доллар курси пасайиши кутилмоқда
0
13 февраль куни амал қиладиган доллар курси тахминан 7–8 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда. Мутахассислар фикрича, бозорда таклиф ва талаб мувозанати сақланмоқда.
Банкларга доллар сотиш бўйича энг яхши курслар: Kapitalbank — 12 260 сўм, Agrobank — 12 235 сўм, NBU — 12 230 сўм, Davrbank — 12 230 сўм.
Банклардан доллар сотиб олиш бўйича энг юқори курслар Infinbank — 12 280 сўм, Davrbank — 12 290 сўм, Apexbank — 12 290 сўм ва Tengebank — 12 290 сўмни ташкил этмоқда.
