ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Роналдунинг қизи билан бирга машғулотдан олинган сурати тарқалди

0

Криштиану Роналдунинг жуфти Жоржина Родригес ижтимоий тармоқларда янги сурат улашди. Кадрда ҳужумчи спорт залида гантел билан машқ қилаётгани акс этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли футболчи ёнида унинг қизларидан бири ҳам бор. Қизча ҳам гантел ушлаб турибди, бироқ у кичик, пушти рангдаги гантеллар билан машғулот ўтказмоқда. Жоржина суратга қисқа изоҳ қолдириб, "Дада" деб ёзди.

Аввалроқ Родригес Роналдуни туғилган куни билан табриклаган пост ҳам эълон қилганди. Қизиқ томони, ушбу табрик футболчининг 41 ёшга тўлганидан бир кун ўтиб жойланган.

Айни пайтда Роналдунинг "Ан-Наср" сафидаги сўнгги учрашувларда майдонга тушмагани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. ОАВда португалиялик юлдуз клуб бошқарувидан норози бўлгани учун ўйинларни бойкот қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.