Англия терма жамоаси Коста-Рика билан ўртоқлик ўйинига келишди
Англия терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан навбатдаги ўртоқлик учрашуви бўйича келишувга эришди. The Mirror хабарига кўра, инглизларнинг рақиби Коста-Рика терма жамоаси бўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 10 июн куни ўтказилади. Аввалроқ Англия 6 июн куни Янги Зеландия билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиши маълум бўлганди.
Ҳар икки баҳс АҚШда, Флорида штатидаги машғулот базаси яқинида бўлиб ўтади, бироқ аниқ стадион ва шаҳар ҳозирча эълон қилинмаган.
Англия ва Коста-Рика шу пайтгача икки марта тўқнаш келган. 2018 йилда инглизлар ўртоқлик ўйинида Маркус Решфорд ва Денни Уэлбек голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган, 2014 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида эса 0:0 қайд этилган.
17 июн куни Томас Тухел бошчилигидаги жамоа жаҳон чемпионатини Хорватияга қарши ўйин билан бошлайди. Ушбу гуруҳдан Гана ва Панама ҳам жой олган.
