ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Криштиану Роналду қизи билан бирга спортзалда шуғулланди

0

Криштиану Роналдунинг жуфти Жоржина Родригес ижтимоий тармоқларда янги сурат жойлади. Унда юлдуз ҳужумчи спортзалда гантел билан машқ қилаётгани акс этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли футболчи ёнида унинг қизларидан бири ҳам кўринади. Қизалоқ ҳам гантел ушлаб турган, бироқ у кичик ва пушти рангда.

Жоржина суратга қисқа изоҳ ҳам қолдирди: «Дада».

Бундан аввал Родригес Роналдуни туғилган куни билан табриклаган пост эълон қилганди. Қизиғи, бу табрик футболчи 41 ёшга тўлганидан бир кун ўтиб саҳифага жойланган.

Сўнгги пайтларда Роналду «Ал-Наср»нинг бир нечта ўйинини ўтказиб юборди. ОАВда португалиялик футболчи клуб бошқарувидан норози бўлгани учун учрашувларни бойкот қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.