Джикия «Антальяспор» билан Туркиядаги ҳолатини изоҳлади
«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Джикия Туркия клубидаги ҳозирги аҳволи ҳақида фикр билдирди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видео «FNL s Ilyovym» телеграм-каналида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
— «Антальяспор»да ишлар қандай?
— Ҳаммаси яхши, раҳмат.
— Туркияда ҳаммаси кўнгилдагидекми?
— Ҳа, Туркияда ҳаммаси жойида, — деди Джикия табассум билан.
Джикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда келиб қўшилганди. Шундан буён у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Ҳозир «Антальяспор» Туркия Суперлигаси жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13-февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.
