ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

«Ювентус» ҳали тўлиқ сотиб олмаган ҳужумчини сотмоқчи

0

Туринлик «Ювентус» мавсумни камида 10-ўринда якунласа, 25 ёшли белгиялик ҳужумчи Луи Опендани мажбурий тарзда сотиб олиши керак бўлади. Футболчининг трансфер ҳуқуқлари Германиянинг «РБ Лейпциг» клубига тегишли. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳозирда «Ювентус» турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда ва жамоа кескин пастлаб кетиши эҳтимоли катта эмас. Шу боис клуб Опенда учун 40,6 миллион евро тўлашига тўғри келади.

Calciomercato хабарига кўра, Спаллетти ҳужумчининг ўйинидан унча мамнун эмас: Опенда барча мусобақаларда 31 учрашувда атиги 2 гол урган. Манбага кўра, «Ювентус» ёзги трансфер ойнасида футболчини таркибдан чиқаришга уриниб кўриши мумкин.

Опенда аввалроқ «Ланс», «Витесс» ва «Брюгге» сафида ҳам тўп сурган. Бельгия терма жамоасида эса унинг ҳисобида 27 ўйин ва 3 гол бор.