ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Англия ЖЧ олдидан Коста-Рика билан ўртоқлик ўйинини ўтказади

0

Англия терма жамоаси жаҳон чемпионати старти арафасида навбатдаги ўртоқлик учрашуви бўйича келишувга эришди. The Mirror хабарига кўра, британияликларнинг рақиби Коста-Рика бўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 10-июн куни АҚШда ўтказилиши режалаштирилган. Аввалроқ англияликлар 6-июн куни Янги Зеландия билан ҳам назорат баҳсида майдонга тушиши маълум қилинганди. Ҳар икки ўйин Флорида штатидаги машғулот базасига яқин ҳудудда бўлиб ўтади, бироқ аниқ стадион ҳали эълон қилинмаган.

Англия ва Коста-Рика ҳозиргача икки бор тўқнаш келган. 2018-йилда ўртоқлик баҳсида Англия Маркус Решфорд ва Денни Уелбек голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган, 2014-йилги ЖЧ гуруҳ босқичида эса жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган.

Томас Тухел қўл остидаги жамоа 17-июн куни жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини Хорватияга қарши ўтказади. Мазкур гуруҳдан Гана ва Панама ҳам ўрин олган.