ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Буффон Пио Эспозитони Италия футболининг умиди деб атади

0

Италия терма жамоаси ва Туриннинг “Ювентус” клуби собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон ҳозирги пайтда энг истиқболли италиялик футболчи кимлигини айтди. Афсонавий посбоннинг фикрича, бу — Милан “Интер”и сафида тўп сураётган Пио Эспозито. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Буффон ёш ҳужумчини шахсан кузатганини таъкидлаб, унинг ўйини катта таассурот қолдирганини айтди. “Эспозито камтар ва профессионал, жуда мотивацияли ҳамда иштиёқ билан ўйнайди. Мен уни Жаҳон чемпионати учун Италия терма жамоасига ҳеч иккиланмай қўшган бўлардим”, — дея Буффон сўзларини calcionapoli1926.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Милан “Интер”и Италия чемпионати турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.