ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

«Марсель» Де Дзерби билан ҳамкорликни якунлади

0

«Марсель» клуби расмий сайтида италиялик мураббий Роберто Де Дзерби жамоа бош мураббийи лавозимини тарк этганини маълум қилди. Томонлар ҳамкорликни ўзаро келишув асосида тўхтатган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Де Дзерби Прованс клубини 2024 йил ёзидан буён бошқариб келаётганди. Ўтган мавсум унинг қўл остида «Марсель» Лига 1да иккинчи ўринни эгаллаб, фақат Парижнинг «ПСЖ» жамоасига йўл берган.

Ҳозирда «Марсель» 39 очко билан Франция чемпионати турнир жадвалида тўртинчи поғонада бормоқда. Жамоа сўнгги учрашувда «ПСЖ»га қарши майдонга тушиб, 0:5 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.