ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Жезуш Роналду яқин ўйинни ўтказиб юборишини айтди

0

«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан кейин тез орада жамоага қайтиши кутилганди, бироқ бу ўйинда ҳам у таркибда бўлмайди.

«Жадвал жуда тиғиз. Шу боис Роналдуга ва асосий таркибдаги айрим футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим баҳс бор», — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Мураббий таъкидлашича, Роналдунинг дам олиши кутилмаган ҳолат эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган айрим ўйинларда аввал ҳам иштирок этмаган.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ан-Наср» учрашуви 14 февраль, шанба куни бўлиб ўтади.