ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Буффон Йилдиз келажакда «Ювентус» афсонасига айланишини айтди

0

«Ювентус»нинг собиқ дарвозабони ва клуб афсонаси Жанлуижи Буффон туринликлар ҳужумчиси Кенан Йилдиз ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Буффоннинг айтишича, Йилдиз агар «Ювентус» билан Чемпионлар лигасини ютишга муваффақ бўлса, клуб тарихида афсонага айланиши мумкин. «Унинг майдонда кўрсатаётгани — ҳақиқатан ҳам ноодатий даража», — деди Буффон DAZN'га берган интервьюсида.

Туркиялик футболчи «Ювентус» сафига 2022 йилда «Бавария»дан эркин агент сифатида келиб қўшилган. 7-февраль куни Йилдиз турин клуби билан 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган янги шартномага имзо чекди.

Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 32 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди.