ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

ПСЖ мухлислари хатти-ҳаракати учун жазоланиши мумкин

0

8 февраль куни Париждаги «Парк де Пренс» стадионида Франция чемпионатининг 21-турида «ПСЖ» «Марсель»ни 5:0 ҳисобида енгган ўйинда мезбонлар мухлислари салбий томондан кўзга ташланди, деб ёзмоқда Le Parisien. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув давомида парижлик ишқибозлар рақибга ҳақоратли шиорлар айтиб, худди шундай мазмундаги баннерларни ҳам намойиш этди. Айрим иборалар ирқчилик сифатида талқин қилиниши мумкин, бироқ манба суҳбатлашган юрист буни исботлаш осон эмаслигини таъкидлаган.

Ўйин якунига 20 дақиқа қолганида трибуналарда кўплаб файйерлар ёқилгани сабабли баҳс вақтинча тўхтатилди. «ПСЖ» раҳбарияти эса учрашувдан олдинроқ мухлислардан бундай ҳаракатлардан тийилишни сўраб, вазиятни олдиндан жиловлашга уриниб кўрган.

Аввалроқ клуб мухлислари «Пари» клуби адресига ҳақоратлар қилганида «ПСЖ» трибунанинг бир қисмини қисман ёпиш жазоси билан жазоланган эди. Энди ҳолат яна такрорлангани учун 18 февраль куни интизомий қўмита худди шундай чорани кўриши эҳтимоли юқори.