Чемпионлар лигаси финали учун янги тўп тақдим этилди
Чемпионлар лигасида умумий босқич якунига етди. Энди навбат плей-оффга: 16 жамоа стыков раундда майдонга тушиб, 1/8 финал учун саккизта йўлланмани ўйнаб беради. Умумий босқичнинг энг кучли саккиз жамоаси эса 1/8 финалга аллақачон йўл олган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, УЕФА Чемпионлар лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўпни намойиш қилди. У тўқ рангларда ишланган бўлиб, унда оқ юлдузлар тасвири акс этган. Тўп Adidas компанияси томонидан тайёрланган.
2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар лигаси финали Будапештда ўтказилади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи баҳс шанба куни, 30 май санасида бўлиб ўтади.
Амалдаги чемпион — ПСЖ. Ўтган финалда парижликлар “Интер”га имкон қолдирмай, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
