ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

«Ал-Наср» Роналду қўйган икки талабни бажариб берди

0

Криштиану Роналду бойкотни якунлаш арафасида. Кутилмоқдаки, португалиялик юлдуз ҳафта охирида Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Фатеҳ»га қарши ўйинда майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

A Bola хабарига кўра, Роналду томонидан босим кучайган бир пайтда «Ал-Наср» раҳбарияти икки муҳим талабни бажариб берди. Биринчидан, Ар-Риёд клуби сўнгги соатларда ходимлар олдидаги қарздорликларни тўлиқ ёпди. Иккинчидан, Роналдуга яқин ҳисобланган спорт йўналишидаги мутахассислар — Жозе Семеду ва Симао Континьо — аввалги ваколатларини қайта тиклади. Аввалроқ улар қишки трансфер кампаниясида асосий қарорларга таъсир кўрсата олмаган.

Ҳозирда «Ал-Наср» Про-лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Ал-Ҳилол»дан бир очко ортда қолмоқда.