ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Роналду машғулотга қайтди, аммо навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади

0

Криштиану Роналду яна “Ан Наср”нинг машғулотлар майдонида кўринди. Португалиялик юлдуз жамоа билан бирга тайёргарликни қайта бошлади, аммо яқиндаги учрашувда мухлислар уни майдонда кўра олмайди.

Манбаларга кўра, 41 ёшли ҳужумчи Осиё Чемпионлар лигаси-2 доирасида Туркманистоннинг “Аркадағ” жамоасига қарши баҳсда қатнашмайди. Ушбу ўйин 11 февраль куни, чоршанбада бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, Роналдунинг майдонга қайтиши ҳам тахминан маълум: у 14 февраль куни Саудия Арабистони чемпионатида “Ал Фотиҳ”га қарши беллашувда қайтадан жамоасига ёрдам беришни бошлаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг сўнгги пайтларда ўйинларни ўтказиб юбориши ортида фақат жисмоний ҳолат эмас, бошқа омиллар ҳам тилга олинмоқда. Хусусан, у Саудия жамғармаси (PIF)нинг айрим клубларга нисбатан олиб бораётган сиёсатига нисбатан норозилик сифатида майдонга тушмагани ҳақида гап-сўзлар тарқалган.

Бундан ташқари, Риёд клубида маошлар бўйича қарздорлик масаласи ҳам Роналдунинг “Ал Иттиҳод”га қарши ўйинда қатнашмаслигига сабаб бўлгани айтилмоқда.

Қисқаси, Роналду базага қайтди — демак, “Ан Наср” учун қайтадан “катта режим” бошланяпти. Энди эса асосий савол битта: 14 февраль куни у қайтиб келганда, бу қайтиш оддий иштирок бўладими ёки “мен ҳали шу ердаман” деган қаттиқ сигналми?