ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Гранеро Арбелоадан мамнун, муҳим пойдевор аллақачон қўйилган

0

Бир пайтлар “Реал” сафида тўп сурган Эстебан Гранеро мадридликлар бош мураббийи Альваро Арбелоанинг ҳозирги иш фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гранеронинг айтишича, Арбелоа узоқ муддатли режа зарурлигини яхши тушунади ва бу режанинг асоси садоқат, мустаҳкамлик ҳамда тинимсиз меҳнатдан иборат. У жамоада ижобий энергия кучли эканини ҳам алоҳида таъкидлади.

“Унинг олдида ҳали қиладиган ишлар кўп, аммо менимча, энг муҳим нарсаларни у аллақачон амалга ошириб бўлди”, — дея Гранеронинг сўзларини DAZN келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Арбелоа январ ойида “Реал” бошқарувини Хаби Алонсодан қабул қилиб олганди. 43 ёшли мутахассис қўл остида “қироллик клуби” барча мусобақаларда 7 ўйиннинг 5 тасида ғалаба қозонди.

Ҳозирда Мадрид жамоаси Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва етакчи “Барселона”дан атиги бир очко ортда қолмоқда.