ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

"Паролни ўзгартириш" ибораси ўрнига "ўронни ўзгартириш"ми?

0

2025 йил июль ойида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси томонидан 40 та хорижий сўзнинг ўзбекча муқобиллари тасдиқланган эди. Шулардан бири – кенг қўлланиладиган “пароль” сўзининг “ўрон” деб алмаштирилганидир.

Янги атама биринчи бўлиб давлат хизматларида, жумладан, Электрон рақамли имзо тизимида қўлланила бошланди. Натижада “паролни ўзгартириш” ибораси ўрнига “ўронни ўзгартириш” деган жумла пайдо бўлди. Бу эса кўплаб фойдаланувчилар орасида тушунмовчилик ва кулгили ҳолатларга сабаб бўлмоқда.

Тармоқ фойдаланувчилари ушбу ўзгаришга турлича муносабат билдирмоқда. Айримлар бу ҳаракатни тилни ривожлантириш йўлидаги уриниш деб қабул қилган бўлса, бошқалар янгича атама оддий одамлар учун тушунарсиз бўлиб қолганини айтмоқда.