ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Метрополитенда хавфсизлик талабларини бузганлар учун жарима жорий этилди

0

Метрополитен ва темирйўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Бу жорий йилнинг 5 феврал куни қабул қилинган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонунда акс этган.

Қонунга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, темирйўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва йўловчи ташиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Хусусан, мазкур қоидабузарликлар учун мансабдор шахслар ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима солиниши белгиланди.

Шунингдек, темирйўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги бузилиши билан боғлиқ ҳодиса ёки ҳолат ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириш ҳам мансабдор шахслар учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида жаримага сабаб бўлиши назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, автомобил транспорти соҳасида ҳам жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Жумладан, тегишли гувоҳномалар ёнида бўлмаган ҳолда йўловчи ташиш, йўл ҳақи тарифларини асоссиз ошириш, мунтазам йўналишлар бўйича тасдиқланган қатнов жадвалига амал қилмаслик, шунингдек, тасдиқланган йўналиш схемасидан четга чиқиш БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Маълум қилинишича, ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.