ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Давлат боғчалари тарбияланувчилари гриппга қарши бепул эмланади

0

-

Феврал ойи охирига қадар барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ)даги болалар гриппга қарши бепул эмланади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, 520 минг доза гриппга қарши вакцина давлат маблағлари ҳисобидан харид қилинган ва ҳудудларга тарқатилган. Бундай кенг қамровли чора-тадбир болаларни гриппнинг оғир асоратларидан, хусусан пневмония, бронхит ва отитдан ҳимоя қилишни мақсад қилади.

Қўмита баёнотида таъкидланишича, грипп вируслари феврал–март ойларида ҳам фаол айланишда бўлади. Эмлаш организмда 10–14 кун ичида иммунитет ҳосил қилиб, болаларни мавсум охиригача ҳимоя қилади. Эмлаш касалланиш хавфини камайтиради ва касаллик енгил ўтишига ёрдам беради.

Жараёнда болалар шифокор кўригидан ўтказилади ва фақат соғлом болалар эмланади. Қўмита барча ота-оналарни ўз фарзандларини ўз вақтида эмлатишга чақирмоқда.