ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

10 февралда кўп ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

0

“Ўзгидромет” 10 февраль учун об-ҳаво маълумоти билан бўлишди. Унга кўра, сешанба куни республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир кузатилади. Ҳарорат кечаси 8–10° илиқ, кундузи 14–16° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, қуюқ туман тушади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ – 3° илиқ, кундузи 2–7° илиқ.

Хоразм вилоятида баъзи ҳудудларда ёмғир, туман кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5° илиқ, кундузи 8–13° илиқ.

Бухоро ва Навоий вилоятларида айрим жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10° илиқ, кундузи 12–17° илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳам баъзи жойларда ёмғир, туман бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10° илиқ, кундузи 12–17° илиқ бўлиши кутилмоқда.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида айрим жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12° илиқ, кундузи 14–19° илиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим жойларда енгил ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи ҳудудларга туман тушади. Ҳарорат кечаси 2–7° илиқ, кундузи 10–15° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши эҳтимол ҳам бор. Ҳарорат кечаси 2° совуқ – 3° илиқ, кундузи 2–7° илиқ бўлади.