Де Дзерби ПСЖдан 0:5 мағлубиятдан кейин гапирди
Франция Лига 1нинг 21-тур марказий учрашувида «Марсел» сафарда «ПСЖ»га йирик ҳисобда имкониятни бой берди — 0:5. Ўйиндан сўнг провансликлар бош мураббийи Роберто де Дзерби натижа юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис жамоасининг беқарор ўйинидан норози эканини таъкидлади: у ҳозирча бундай тебранишларга ечим топа олмаётганини, «Марсел» эса бу қадар катта фарқ билан ютқазмаслиги кераклигини айтди. Де Дзерби клуб раҳбарияти билан учрашиб, вазиятдан чиқиш йўлларини биргаликда излаш зарурлигини ҳам қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, шунга ўхшаш муаммолар «Брюгге», «Ренн» ва «Ланс»га қарши ўйинлардан кейин ҳам кўтарилган.
Айни пайтда де Дзерби шогирдлари 39 очко билан Франция чемпионати турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.
