ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Почеттино Тоттенхэмнинг ҳозирги ҳолатига баҳо берди

0

Тоттенхэмнинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа дуч келаётган навбатдаги муаммолар ва натижалар борасида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

25 турдан сўнг “шпорлар” Англия Премйер-лигаси жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди. Ўтган мавсумда эса лондонликлар 17-поғонада якунлаган, бироқ шунга қарамай, Европа Лигасида ғолиб чиққанди.

Почеттинонинг таъкидлашича, Европа Лигаси кубоги ёқимли ютуқ бўлса-да, бу клуб учун етарли эмас. Унга кўра, Тоттенхэм доим Чемпионлар Лигасида ўйнаши, мухлислар эса жамоа Премйер-лига ва Чемпионлар Лигасида чемпионлик учун курашишини кутади. Ҳозирда аргентиналик мутахассис АҚШ терма жамоасида фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Почеттино Тоттенхэмни 2014 йилдан 2019 йилгача бошқарган.