ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Мессидан гол+ассист: «Майами» «Барселона» билан дуранг ўйнади (видео)

0

"Интер Майами" навбатдаги ўртоқлик учрашувида Эквадорнинг "Барселона СК" жамоасига қарши майдонга тушди. Мухлислар кутганидек, бу баҳс “оддий текширув ўйини” бўлиб қолмади — тўртта гол, қаттиқ кураш ва охирида 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг билан якун топди.

Майами клуби таркибида голларга Лионел Месси ҳамда Херман Бертераме муаллифлик қилди. Рақиб жамоа эса бўш келмади: мезбонлар сафида Рохас ва Мартинес номларига биттадан гол ёзилди. Ўйин шиддати сўнгги дақиқаларгача тушмади — 87-дақиқада ҳисоб яна тенглашди ва ўша паллада “Интер Майами”да Айала майдондан четлатилди.

Учрашув тафсилотлари:

Ўртоқлик ўйини

Барселона СК — Интер Майами 2:2

Голлар: Рохас 41, Мартинес 87 — Месси 31, Бертераме 45+3

Четлатиш: Айала 87 (Интер Майами)

Қизиғи, бу ўйин фонида “Интер Майами”нинг Либертадорес кубогида иштирок этиш нияти ҳақидаги гап-сўзлар яна бир бор эсга тушди. Агар клуб ҳақиқатан ҳам шундай катта мақсадларни кўзлаётган бўлса, ана шундай “оғир темпдаги” ўртоқлик ўйинлари — тайёргарликнинг энг тўғри йўли. Мухлис учун эса битта хулоса бор: мавсум олдидан "Майами" зериктирмайди — бу жамоа билан ҳар ўйин алоҳида сериал.