ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Андижонда она ва боланинг уй-жойга кириш ҳуқуқи тикланди

0

Суд ҳужжати ижросини таъминлаш доирасида Мажбурий ижро бюроси Бўстон туман бўлими томонидан она ва унинг вояга етмаган фарзандини уй-жойга жойлаштиришга қаратилган ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 2025 йил 15 сентябрдаги ижро варақасига асосан фуқаро Ж.Б. 2020 йил 12 сентябрда туғилган вояга етмаган Х.М. исмли фарзанди билан бирга Ж.Ж. мулки ҳисобланган ва бошқа жавобгарлар фойдаланиб келаётган Бўстон тумани Янгиобод маҳалласи, Янгиобод кўчасида жойлашган уй-жойга мажбурий тартибда киритилиши белгиланган.

Ижро жараёнида давлат ижрочиси томонидан қонунчиликда назарда тутилган барча зарур тадбирлар кўрилиб, энг аввало боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устувор тарзда таъминланди. Ижро ҳаракатлари маҳалла фаоллари, шунингдек, тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилди.

Якунда она ўзининг вояга етмаган фарзанди билан белгиланган уй-жойга киритилиб, суд қарори ижроси тўлиқ таъминланди.