ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Шимолий Кореяда “Кальмар ўйини”ни кўрган ўсмирлар қатл этилгани айтилмоқда

0

Шимолий Кореяда Жанубий Корея сериаллари ва мусиқаларини томоша қилиш ёки тарқатиш оғир жазолар билан жазоланаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. The Sun нашри манбаларга таяниб, бундай ҳолатларда қатл, меҳнат лагерларига юбориш ҳамда омма олдида таҳқирлаш каби чоралар қўлланилаётганини ёзди.

Мамлакатдан чиқиб кетган шимолий кореяликлар Amnesty International ташкилотига берган маълумотларда, жазодан қутулишнинг деярли ягона йўли катта миқдорда пора бериш эканини айтган. Айримлар “қайта тарбиялаш лагери”га тушмаслик учун уй-жойини сотишга мажбур бўлаётгани ҳам таъкидланган.

Қайд этилишича, жазолар фақат катталарга эмас, ўсмирларга ҳам татбиқ этилади. Қочқинларнинг сўзларига кўра, бир гуруҳ мактаб ўқувчилари “Кальмар ўйини” сериалини томоша қилгани учун омма олдида қатл этилган.

Гувоҳлар яна шуни билдирадики, айрим ҳуқуқ-тартибот ходимлари ўзлари ҳам тақиқланган контентни яширинча кўради. “Мафкуравий тарбия” доирасида эса ўқувчилар оммавий жазоларни кўришга олиб борилади.

Amnesty International суҳбатдошлари сўзларига кўра, хавф-хатарларга қарамай, хорижий контент Шимолий Кореяда барибир кенг тарқалган. У асосан Хитой орқали яширин йўллар билан олиб кирилади.