ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Арне Слот жамоаси "Манчестер Сити"га қарши Энфилдда қандай ўйнамоқчи?

0

Англия Премьер-лигасининг 25-туридаги марказий тўқнашувлардан бири олдидан “Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот “Манчестер Сити”га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди. 8 феврал, якшанба куни мерсисайдликлар ўз майдонида — “Энфилд”да Манчестер клубини қабул қилади. Мутахассис жамоаси ҳар қандай рақиб билан тенгма-тенг беллаша олишига ишончини очиқ айтди.

Слот, аввало, сафардаги баҳсни эсга олди. Унинг айтишича, ўша ўйиннинг биринчи бўлимида “Сити” деярли тўлиқ устунликни қўлга киритган ва бу “Ливерпул” қайси босқичда эканини кўрсатиб берган муҳим сигнал бўлган. Яъни, жамоа ҳали ҳам ривожланиш йўлида, айрим эпизодларда эса катта рақибларга қарши мустаҳкамлик етишмайди.

Шу билан бирга, Слот якшанба кунги натижанинг қадрини яхши тушунишини, бундай ўйинлар мавсум тақдирига бевосита таъсир қилишини таъкидлади. Унинг фикрича, ҳал қилувчи палла энди бошланмоқда ва ҳар бир очко олтинга тенглашиб бораяпти.

Мураббий “Манчестер Сити”нинг кучини алоҳида урғу билан қайд этди. У дам олиш кунлари “Ливерпул” мағлуб этган “Нюкасл”ни Лига кубоги ярим финалида захира таркиб билан ҳам енгиб қўйган жамоа айнан “Сити” эканини мисол қилди. Бу — Гвардиола жамоасининг қанчалик кенг таркибга, катта ресурсга ва барқарор сифатга эгалигини кўрсатади.

Слотнинг асосий урғуси эса шунда: “Ливерпул” ўз стадионида, ўз мухлислари олдида бошқача қиёфада кўринишни хоҳлаяпти. Унинг айтишича, жамоа “Сити”га қарши ўша ўйиннинг биринчи бўлими ва “Кристал Пэлас”га қарши баҳснинг дастлабки қисмига ўхшаш лаҳзалардан ташқари, деярли ҳар қандай рақибга қарши тенг курашиб кета олишини аллақачон исботлаган.

Бироқ муаммо ҳам бор: барқарорлик. Слот очиқ тан олди — жамоа доимий равишда бир хил юқори даражада натижа қайд эта олмади. Лекин рақобат қила олишини, кўп жамоаларга қийинчилик туғдира олишини кўрсатди. Энди эса “Сити”га қарши баҳсда айнан шу имкониятни амалда исботлаб, ўзларини янги томондан намоён қилиш нияти бор.

Маълумот учун, айни пайтда АПЛ турнир жадвалида “Ливерпул” 39 очко билан 6-ўринда бормоқда. “Манчестер Сити” эса 47 очко билан 2-поғонада жойлашган. Демак, “Энфилд”даги беллашув нафақат обрў, балки турнирдаги катта мақсадлар учун ҳам жуда муҳим “психологик тест” бўлади.