ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Хонзода Дўстова: “Бренд ва бриллиянт мавзуси менга қизиқ эмас”

0

Хонанда, актриса ва блогер Хонзода Дўстова “Наво меҳмонда” дастурида бренд кийимлар, бриллиант ва тиллаларга унчалик қизиқмаслигини очиқ айтди.

Суҳбат давомида бошловчи:

— “Фақат бренд кийим киядиган санъаткорларга қандай қарайсиз?” — деган саволни берди.

Хонзода Дўстова бунга жавобан:

— “Тўғри, санъаткор чиройли ва замонавий, бренд кийимларда юриши керак. Менинг ҳам энди даврим келди, зўр услубда, бренд кийинишим мумкин,” — деди.

Шундан сўнг бошловчи:

— “Битта бренд кийим учун битта машина пулини сарфлаш тўғрими?” — дея яна савол берди.

Хонзода эса бунга қатъий фикр билдирди:

— “Йўқ, бунақаси тўғри эмас. Кўрпангга қараб оёқ узат, дейишади-ку. Масалан, ҳозирги пайтда 5 минг долларга битта сумка олишга ичим ачийди. Қачонки бир кунда 5 минг доллар топадиган даражага етсам, балки ўшанда оларман. Лекин мен учун эҳтиёжманд одамга ёрдам бериш яхшироқ. Сумкаси йўқ одамга сумка олиб бериб, хурсанд бўлиш менга ёқади. Албатта, бренд кийим оламан десам, имконим бор, оламан. Аммо давраларда блогерлар йиғилиб, бриллиантини, олган сумкаси ва кийимларини мақташади. Зўр бренддан олдим, дейди, лекин ўша гапираётган одам баъзан бир тийинга ҳам қиммат бўлмайди. Кўп давраларда кўрдим — мавзу фақат бриллиант. Менга бунақа суҳбатлар қизиқ эмас. Мен ижодий суҳбатлардан завқ оламан. Шунинг учун ҳам кўп давраларга бормайман,” — деди у.

Суҳбат давомида Хонзода Дўстова бошловчидан:

— “Масалан, сиз менинг нечта тиллам бор деб ўйлайсиз?” — деб сўради.

Бошловчи эса:

— “Билмайман,” — деб жавоб берди.

Шундан сўнг хонанда:

— “Менда учта комплект тилла бор. Бу гаплар билан ўзимни пастга урмоқчи эмасман, шунчаки бунга қизиқмайман. Битта бриллиантим бор, уни ҳам дугоналарим фарзандли бўлганимда совға қилишган,” — дея қўшимча қилди.