ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Самарқандда 14 ёшли қизни мажбуран машинага солиб ўғирлаб кетишди

0

Самарқанд вилоятида 14 ёшли қиз билан боғлиқ жиноят иши юзасидан суд ҳукми эълон қилинди. Маълум бўлишича, воқеа тунда содир бўлган.

Тонгга қадар улфатчилик қилиб юрган тўрт нафар эркак уйга қайтаётиб, йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган қизни кўриб қолган. Қизни онаси дўконга нон олиб келиш учун юборгани аниқланган. Эркаклар уни нотўғри тахмин билан “тунги клубларда юрадиган қиз” деб ўйлаб, мажбуран автомобилга миндиришган.

Қиз йиғлаб қаршилик кўрсатган, қўлидаги пулни кўрсатиб, дўконга кетаётганини тушунтирган. Дастлаб эркакларда унга нисбатан ноқонуний ният бўлгани айтилади, бироқ кейинчалик улар фикридан қайтиб, қизни олиб кетилган жойига қайтариб ташлаб кетишган.

Мазкур ҳолат судда кўриб чиқилиб, айбдорларга жазо тайинланди. Ҳукмга кўра, эркаклардан бири 5,5 йилга озодликдан маҳрум этилган, қолган уч нафарига эса 5 йилдан қамоқ жазоси берилган.