ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Россияда тўққизинчи синф мактаб ўқувчиси қуролли ҳужум уюштирди

0

Ўқувчи пневматик қурол ва петардадан фойдалангани айтилаётган бу воқеа Россияда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Россиянинг Уфа шаҳрида жойлашган 16-сонли шаҳар гимназиясида тўққизинчи синф ўқувчиси томонидан қуролли ҳодиса содир этилгани ҳақида маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари манбалари хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўқувчи пластик пневматик қурол ва петарда билан таълим муассасасига кирган. Дарс жараёнида ўқитувчи ҳамда уч нафар синфдошига бир неча марта ўқ узилгани қайд этилмоқда. Шунингдек, портлашга ўхшаш товуш эшитилгани ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.

Воқеа ҳақида хабар маҳаллий вақт билан тахминан соат 11:00 атрофида келиб тушган. Ҳодиса жойига тезкор тарзда полиция, Россия Миллий гвардияси ва фавқулодда хизматлар етиб борган. Мактаб ҳудуди назоратга олиниб, кириш йўллари вақтинча чекланган.

Бошқирдистон ҳукумати раҳбари ўринбосари Урал Килсенбаевнинг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Гумон қилинаётган ўқувчи эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушлангани айтилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов идоралари томонидан бир қатор жиноий ишлар, жумладан, мансабдор шахсларнинг бепарволиги билан боғлиқ моддалар асосида суриштирув жараёнлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойида Одинтсово туманидаги мактабда пичоқ билан қуролланган тўққизинчи синф ўқувчиси тожикистонлик ўн ёшли ўқувчига ҳужум қилгани хабар қилинганди. Ўша фожиа оқибатида тўртинчи синф ўқувчиси вафот этгани қайд этилган эди.