ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Манзурадан янги премера: “Севолмадингизми” қисқа фурсатда минглаб томоша йиғди (видео)

0

Хонанда Манзуранинг “Севолмадингизми” номли янги таронаси кеча, 1 феврал куни соат 19:00 да YouTube платформасида премера қилинди. Мазкур қўшиқ қисқа вақт ичида 2 мингга яқин томоша тўплаб, тингловчилардан 100 дан ортиқ илиқ ва самимий изоҳлар олди.

“Севолмадингизми” таронасининг сўзи ва мусиқаси муаллифи — Шахбоз Носиржонов. Ушбу қўшиқ юракда қолиб кетган саволлар, қалбни ўртайдиган мунгли изтироблар ҳақида ҳикоя қилади. У бир пайтлар бор бўлган, аммо бугун фақат хотираларда яшаётган севги тақдирини тасвирлайди.

Ҳар бир нотада ўша ширин дамларга бўлган соғинч ва айни пайтда аламли ҳақиқатнинг акс-садоси яққол сезилади. Манзуранинг майин ва таъсирчан овози эса тингловчини ўтмишга — севги ва айрилиқ кечинмалари билан тўла лаҳзаларга етаклайди.