ru24.pro
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Шохруҳхоннинг бу йилги концерт саналари маълум бўлди

0

Хонанда Шохруҳхоннинг бу йилги яккахон концерт дастури саналари маълум бўлди. У 26–30 март кунлари Тошкент шаҳридаги Халқлар дўстлиги саройи саҳнасида мухлислари билан учрашади.

Мазкур хушхабар Шохруҳхон ижодини севиб тинглайдиган минглаб мухлислар учун айни муддао бўлди. Маълум қилинишича, бу йилги концерт дастури юқори руҳ, кўтаринки кайфият ҳамда томошабинлар учун кутилмаган сюрпризларга бой бўлиши кутилмоқда.

Хонанданинг энг машҳур қўшиқлари билан бир қаторда, саҳнада янги ижролар ҳам янграши режалаштирилган. Шохруҳхоннинг бу галги концерти томошабинларга унутилмас таассуротлар, ёрқин лаҳзалар ва чинакам байрамона кайфият улашиши кутилмоқда.