ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026

Февраль ойида об-ҳаво қандай бўлади?

0

Февраль ойи январга нисбатан ўртача 2–3 даражага, тоғларда эса 1–1,5 даражага илиқроқ кечиши айтилган. Бу ҳақда Ўзгидромет маълумот берган. Лекин қиш об-ҳавоси ҳар доим “бир хил сценарий”да кетмайди: баъзи йиллари февраль баҳорий илиқ кунлар билан келиб, бодом, ўрик, олхўри ва олчанинг эрта навлари гуллай бошлайди.

Кўп йиллик кузатувларда февраль ойида максимал ҳарорат 24–29° илиққача, жанубда эса баъзан 30–32° илиққача кўтарилган ҳолатлар қайд этилган. Бу рекордлар асосан 2016 ва 2021 йилларда кузатилган. Шу асрда 2004, 2016 ва 2021 февраль ойлари энг илиқ бўлиб, ўртача ҳарорат меъёрдан 3–6° юқори чиққан. Энг илиқ пайтларда 22–27° илиқ, жанубда 28–30° илиққа чиққан кунлар бўлган.

Бироқ ҳатто илиқ йилларда ҳам февраль “қишлигини” унутмайди: тез илишдан кейин қисқа муддатли совуқ қайтади. Масалан, 2021 йил февраль охирида ҳарорат 10–15° совуққача пасайгани келтирилади. Энг совуқ февраль сифатида 2014 йил тилга олинади: ўртача ҳарорат меъёрдан 4–8° паст бўлган, кўп ҳудудларда минимал ҳарорат 17–22° совуққача, шимолда 25–30° совуққача тушган.