ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026

Японияда мактаб ўқувчилари орасида ўз жонига қасд рекорди

0

Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилда мамлакатдаги бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчилари орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари тарихий юқори нуқтага етди. Жорий йилда 532 нафар мактаб ўқувчиси ўз ҳаётига якун ясаган, деб хабар берди ТАСС.

Бу кўрсаткич 1980 йилдан бошлаб юритилаётган расмий статистикадаги энг юқори рақам ҳисобланади. Маълумотларга кўра, қизлар ўғил болаларга нисбатан кўпроқ ўз жонига қасд қилган. Болалар орасида энг кўп ҳолатлар ўрта мактаб ўқувчилари орасида (349 ҳолат) қайд этилган.

Шу билан бирга, мамлакат бўйича умумий аҳоли орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари пасайиш тенденциясини кўрсатмоқда. 2025 йилда Японияда жами 20 мингдан кам шахс ўз ҳаётига нопок йўл билан якун ясаган.