Тошкентдаги Корзинкада ёнғин чиқди
0
Бугун, 31 январь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган Aviator савдо мажмуасида ёнғин қайд этилди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ахборот берди.
Маълум қилинишича, соат 15:47 да Паркент кўчасидаги бинодан тутун чиқayotgani ҳақида хабар келиб тушган. Шундан сўнг қутқарув гуруҳлари 15:53 да воқеа жойига етиб борган.
Ҳозирда бинодаги фуқаролар тўлиқ эвакуация қилинган, аловни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият Тошкент шаҳар ФВББ томонидан назоратга олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.
