ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026

Жайрона “Қасос ўти” фильми Арти образида намоён бўлди (видео)

0

Маҳорати ва ижодий изланишлари билан танилган актриса Жайрона яна бир бор мухлислар эътибори марказида бўлди. У Instagram саҳифаси орқали навбатдаги янги образини тақдим этиб, том маънода барчани ҳайратга солди.

Аввалроқ актриса машҳур фильм қаҳрамони — сирли ва бироз ёвуз қиёфадаги Малифисента, шунингдек, тарихий ва афсонавий шахс Клеопатра образларида намоён бўлиб, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Бу сафар Жайрона ҳинд киносидаги “Қасос ўти” фильмидаги Арти исмли қаҳрамон образини яратишга қарор қилди.

Янги қиёфа нафақат ташқи ўхшашлиги, балки образга берилган чуқур маъно ва ижодий ёндашуви билан ҳам ажралиб турди.

Актрисанинг янги услуби, грими ва саҳнавий қиёфаси унинг актёрлик маҳоратини янада ёрқин намоён этди. Мухлислар изоҳларда Жайронанинг жасорати, фантазияси ва кино санъатига бўлган муносабатини юксак баҳолашмоқда. Кўплаб кузатувчилар ҳар бир янги образ аввалгисидан ҳам қизиқарли ва пухта чиқишини таъкидламоқда.

Ушбу ижодий эксперимент Жайронанинг фақат бир хил роллар билан чекланиб қолмасдан, турли образларда ўзини синаб кўра олишини кўрсатди. “Қасос ўти” фильмидаги Арти образи эса мухлислар учун кутилмаган, аммо ёқимли сюрприз бўлди.

Қайд этиш жоизки, актрисанинг бундай ижодий изланишлари унинг кино ва саҳна санъатидаги салоҳиятини янада очиб бермоқда. Жайрона келгусида ҳам янги ва бетакрор образлари билан мухлисларини қувонтиради, деган умид катта.