ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
30
31

Бензема янги шартнома сабаб «Ал-Иттиҳод»да ўйиндан бош тортди

0

«Ал-Иттиҳод» ҳужумчиси Карим Бензема яқин ўйинда майдонга тушишни режалаштирмаяпти. Журналист Санти Аунанинг хабар беришича, 38 ёшли футболчи клубнинг янги шартнома бўйича таклифидан норози бўлгани учун Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ»га қарши учрашувни бойкот қилишга қарор қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, юлдузли форвард клуб раҳбариятига аниқ позициясини билдирган: муносиб таклиф бўлмагунча у ўйнамайди.

Бенземанинг «Ал-Иттиҳод» билан амалдаги шартномаси яна ярим йилдан кейин якунга етади. У 2023 йил ёзида Мадриднинг «Реал» клубида 14 йил тўп сурганидан сўнг Саудия Арабистонига кўчиб ўтганди.

«Ал-Фатеҳ» – «Ал-Иттиҳод» учрашуви 29 январ куни бўлиб ўтади.