ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28
29
30
31

Арбелоа «Реал»да муваффақият калитини айтиб берди

0

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Алваро Арбелоа жамоа билан ишлашдаги ёндашуви ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Испаниялик мутахассис 12-январ куни «қаймоқранглилар» бош мураббийи лавозимини эгаллади. У истеъфога чиқарилган Хаби Алонсонинг ўрнини босди. 43 ёшли Арбелоа бунгача клубнинг иккинчи жамоасини бошқарган.

«Масъулиятни жуда катта ҳис қиляпман. Бу иш завқ бериши керак — шундагина уни уддалаш мумкин. Ҳар қандай соҳада муваффақиятга бошқача йўл йўқ. Албатта, бу катта фидойилик ва жиддий меҳнат талаб қилади, аммо ижобий натижа айнан шундай келади», — деди Арбелоа матбуот анжуманида.

Арбелоа қўл остида «Реал» ҳозиргача тўртта ўйин ўтказиб, уларнинг учтасида ғалаба қозонди.