Чемпионлар лигасида ҳал қилувчи тур: бугун тунда Европа "ёнади"...
Бугун УЕФА Чемпионлар лигасининг умумий гуруҳ босқичида сўнгги — 8-тур учрашувлари ўтказилади. Ана шу турдан кейин мусобақанинг кейинги босқичига чиққан 24 жамоа номи аниқ бўлади. Қисқаси, бу кеча “ҳисоб-китоб” кечаси — бир гол бутун мавсум тақдирини ўзгартириши мумкин.
Мухлислар учун энг ёқимлиси: деярли барча ўйинлар бир вақтда старт олади. Демак, таблода янгиланишлар кетма-кет тушади, нервлар эса… яхши, ўзингиз тушундингиз.
Қуйида 8-тур ўйинлари рўйхати:
01:00 «Айнтрахт» – «Тоттенхэм»
01:00 «Арсенал» – «Қайрат»
01:00 «Атлетик Б» – «Спортинг»
01:00 «Атлетико М» – «Будё/Глимт»
01:00 «Аякс» – «Олимпиакос»
01:00 «Байер» – «Вильярреал»
01:00 «Барселона» – «Копенгаген»
01:00 «Бенфика» – «Реал Мадрид»
01:00 «Боруссия Д» – «Интер»
01:00 «Брюгге» – «Марсель»
01:00 «Ливерпуль» – «Қорабоғ»
01:00 «Манчестер Сити» – «Галатасарай»
01:00 «Монако» – «Ювентус»
01:00 «Наполи» – «Челси»
01:00 «Пафос» – «Славия Прага»
01:00 ПСВ – «Бавария»
01:00 ПСЖ – «Ньюкасл»
01:00 «Юнион С-Ж» – «Аталанта»
Бу кечада интрига битта эмас — бир нечта. Кимдир охирги чиптани илиб кетади, кимгадир эса бир қадам етмай қолиши мумкин. Тайёр туринг: 01:00 дан кейин табло “портлайди”.
