Погба Европа Чемпионлар лигасида «Ювентус»га қарши ўйнамайди
Пол Погба «Монако»нинг навбатдаги учрашувида майдонга туша олмайди. Бу сафар франсуз клуби Европа Чемпионлар лигаси доирасида турнир гиганти «Ювентус»га қарши баҳс олиб боради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аслида бу ҳолат кутилмаган янгилик эмас: Погба жорий мавсумда деярли кўринмаяпти ва «Монако» сафида амалда ўйин жараёнидан четда қолмоқда.
«Погба бўйича режа ишламади. Унга формага кириш ва ўйин дақиқаларини ола бошлаш қийин. Бу ёпиқ доира. Биз ечим излаяпмиз», — деди яқинда монаколиклар бош директори Тиаго Скўро.
Эслатиб ўтамиз, Погба билан шартнома 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган. Бир томондан, вақт ҳали бор, бошқа томондан эса у тобора қисқариб бормоқда. Погба фаолиятининг икки турли даврида айнан «Ювентус» шарафини ҳам ҳимоя қилган.
