ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28
29
30
31

Конте «Челси» билан ўйин олдидан Абрамовичга миннатдорлик билдирди

0

«Наполи» бош мураббийи Антонио Конте «Челси»даги фаолияти даврини илиқ хотиралар билан эслади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Италиялик мутахассис 2016–2018 йилларда лондонликлар билан Англия Премьер-лигаси ва Англия кубогини қўлга киритган эди.

«Энг аввало, жаноб Абрамовичга раҳмат айтмоқчиман. У ва Марина (Грановская) менга хорижда ишлаш бўйича илк имкониятни беришди. Бу жуда ажойиб тажриба бўлди», — дея Контенинг сўзларини X ижтимоий тармоғида журналист Бобби Винсент келтирди.

«Наполи» — «Челси» учрашуви 28 январь куни Неаполда бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.

Етти турдан сўнг «Челси» 13 очко билан турнир жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда, неаполликлар эса 8 очко билан 25-поғонани эгаллаб турибди.