ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28
29
30
31

Садио Мане «Ал-Наср» сафида учрашувнинг энг яхшиси бўлди

0

«Ал-Наср»нинг юлдузли сенегаллик вингери Садио Мане Саудия Арабистони чемпионати 18-турида «Ал-Таавун»га қарши бўлиб ўтган баҳсда майдонга тушди. Учрашув 1:0 ҳисобида якунланди ва Мане ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Такидлаш жоиз, бу Мане учун Африка кубоги — 2025 даги ғалабадан кейин «Ал-Наср» таркибида ўтказилган илк ўйин бўлди. Турнир финалида Сенегал терма жамоаси Марокашни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритганди.

Жорий мавсумда 33 ёшли футболчи Саудия чемпионатида 10 та учрашув ўтказиб, 3 та гол урди ҳамда 4 та голли узатма берди.