ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

Хоразмда Хива — Урганч йўналишида 49 кмли пуллик автомагистрал қурилади

0

Хоразм вилоятида Хива ва Урганч шаҳарларини боғлайдиган 49 километрли пуллик автомобиль йўлини қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Хива шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.

Янги йўналиш амалдаги Хива шоссеси (D215)га муқобил бўлиб, ҳудуд транспорт тизимини янгилаш, халқаро стандартларга мос замонавий йўл инфратузилмасини шакллантиришга қаратилaди.

Лойиҳа бўйича трасса Хивада, вокзал яқинидаги Элобод ва Нурли Ҳаёт кўчалари кесишмасидан бошланиб, Урганч аэропортигача боради. Йўл вилоят марказини жануб ва шарқ томондан айланиб ўтиши кўзда тутилган.

Пуллик йўл ишга туширилиши автомобиль қатновини енгиллаштириши, шаҳарлар орасидаги сафар вақтини қисқартириши, ҳаракат хавфсизлигини ошириши ҳамда юк ва йўловчи ташиш жараёнини тезлаштириши кутилмоқда. Шунингдек, лойиҳа Хоразмнинг инвестициявий жозибадорлигини кучайтиришга хизмат қилиши айтилмоқда.

Ушбу ташаббус 14-январ куни туризм, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган. Муҳокама доирасида Урганчдаги вокзал билан аэропортни боғлайдиган темирйўл тармоғини барпо этиш режалари ҳам тилга олинган.