Гвардиола Оскар Бобб яқин кунларда кетишини маълум қилди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа вингери Оскар Бобб тез орада клубни тарк этиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Норвегиялик футболчи жамоани тарк этиш истагини билдирган ва фаолиятини "Фулҳэм"да давом эттириш вариантини кўриб чиқмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романонинг келтиришича, испаниялик мутахассис: "Ўйлашимча, Оскар Бобб шу ой кетишни хоҳлаяпти", — деган.
ОАВ маълумотларига кўра, 22 ёшли норвегиялик Лондон клуби билан шартнома имзолашга жуда яқин. Футболчи АҚШда ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истаётгани тахмин қилинмоқда.
2025/2026 йилги мавсумда Бобб барча турнирларда 15 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширди. Унинг бозор баҳоси 25 млн еврога тенг.
