ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

Каррагер Каррикни мақтади, Аморимга жасорат етишмаганини айтди

0

“Ливерпул”нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Майкл Каррикнинг “Манчестер Юнайтед”даги ишлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Каррик вақтинчалик бош мураббий сифатида жамоани дастлабки икки учрашувда ғалабага олиб келди: “қизил иблислар” “Манчестер Сити”ни 2:0, “Арсенал”ни эса 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Sky Sports эксперти Каррагер “канонирлар” устидан қозонилган ғалабани шарҳлар экан, аввалги мураббий Рубен Аморимда айнан шу жиҳат — дадиллик етишмаганини таъкидлади.

Рубен Аморим 5-январ куни истеъфога чиқарилганди. Орадан саккиз кун ўтиб клуб Майкл Каррик вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди. Англиялик мутахассис билан мавсум охиригача мўлжалланган шартнома тузилган.