Тьерри Анри «Арсенал» ўйинини трибунадан кузатиб бормоқда
АПЛнинг 23-турида «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги баҳс давом этмоқда. Иккинчи бўлимда трансляция камераси «канонирлар» афсонаси Тьерри Анрини ҳам кўрсатди — у «Эмирейтс» трибуналарида лондонликларни қўллаб-қувватлаб ўтирибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Анри «Арсенал» сафида фаолияти давомида 377 та расмий учрашув ўтказган. Ушбу ўйинларда француз ҳужумчи 228 та гол уриб, жамоадошларига 104 та голли узатма берган.
«Арсенал» — «Манчестер Юнайтед» учрашувининг сўнгги дақиқаларини LiveResult портали орқали матнли трансляцияда кузатиш мумкин. Ҳозирча Микел Артета жамоаси 1:2 ҳисобида ортда бормоқда.
