Тер Штеген «Жирона» сафида майдонга туша олмаяпти
«Жирона» таркибига ижара асосида келиб қўшилган Марк-Андре тер Штеген рўйхатдан ўтказиш жараёнида муаммога дуч келди. Бу ҳақда Legalbet хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ла Лига қоидаларига кўра, дарвозабонлар фақат 1, 13 ва 25-рақамли футболкаларда ўйнаши мумкин. «Жирона» жамоасида эса бу уч рақам аллақачон банд. Энди клуб Тер Штегенни рўйхатдан ўтказиш учун уч дарвозабондан бири — Доминик Ливакович, Владислав Крапивцов ёки Пауло Гассанигодан бири билан хайрлашиши керак.
Сўнгги маълумотларга қараганда, «Жирона» Ливаковични Загребнинг «Динамо» клубига юборишни режалаштирмоқда. Шундан кейин Тер Штеген асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда. 33 ёшли германиялик посбон бел жароҳати сабаб мавсумнинг бир қисмини ўтказиб юборган ва ҳозирча атиги 1 ўйинда майдонга тушган.
