«Штутгарт» Менхенгладбахда «Боруссия»ни йирик ҳисобда енгди
Бундеслиганинг 19-турида «Штутгарт» сафардa Менхенгладбахнинг «Боруссия» жамоасига қарши учрашувни ишончли ўтказиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин 11-дақиқада кескин вазият билан бошланди: Жейми Левелинг ўз жарима майдонида тўпга қўл тегкизиб қўйди ва ҳакам пеналти белгилади. Харис Табакович 11 метрдан зарба берди, бироқ дарвозабон уни қайтарди.
Шунга қарамай, 30-дақиқада «Штутгарт» тезкор ҳужумни гол билан якунлади. Жозеф Скаллининг хатосидан фойдаланган Левелинг аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди — 0:1.
Иккинчи бўлим ўрталарида Скалли яна нохуш эпизод муаллифига айланди: бурчак зарбасидан кейин тўпни ўз дарвозасига йўналтириб юборди — 0:2.
74-дақиқада меҳмонлар якуний нуқтани қўйди: Дениз Ундав самарали зарба билан фарқни учтага етказди — 0:3.
Ушбу ғалабадан сўнг «Штутгарт» турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилди, «Боруссия» эса 11-поғонада қолиб кетди.
