ru24.pro
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28
29
30
31

УЕФА Россия терма жамоасини Миллатлар лигасига киритмади

0

УЕФА 2026/2027 йилги Миллатлар лигаси қуръаси учун саватчалар таркибини эълон қилди. Аввалроқ хабар қилингани каби, турнир иштирокчилари рўйхатида Россия терма жамоаси яна йўқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бундай қарор кутилмаган ҳолат эмас: Россия футбол иттифоқига (РФИ) нисбатан санкциялар ҳамон амалда бўлиб, улар ФИФА даражасида ҳам сақланиб қолмоқда. Бу чекловлар деярли тўрт йилдирки давом этяпти ва шу давр ичида Россия терма жамоаси фақат ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиш ҳуқуқига эга.

Миллатлар лигаси қуръаси 12 февраль куни ўтказилади. Ўтган ёзда мусобақада Португалия ғолиб чиққан — финалда улар Испания билан 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида устун келган.